1-Октабр “Устоз ва мураббийлар”куни

Бугун, 1-октабр – "Устоз ва мураббийлар" куни мамлакатимизда кенг нишонланмоқда. Ушбу санани мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги ходимлари ўзгача руҳда нишонламоқда. Сабаби, бугун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида 10 та олий ўқув юрти, 26 та профессионал таълим муассасаси, 21 та илмий-тадқиқот институти ҳамда 51 та илмий-тажриба стансияси фаолият юритиб келмоқда.
"Устоз ва мураббийлар" куни муносабати билан вазирлик тизимидаги олий ва профессионал таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларида таълим-тарбия соҳасида фаол ва ўрнак кўрсатган 138 нафар педагог ва илмий ходимлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ташаккурнома билан мукофотланди.
Маросимда қишлоқ хўжалиги вазири И.Абдураҳмоновнинг устоз ва мураббийларга байрам табригини ўқиб эшиттирилди ҳамда вазир ташаккурномаси тантанали равишда топширилди.
Байрам тадбирлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида ҳам давом эттирилди. Дастлаб, Вазир котибияти мудири Шамшод Эргашев вазир Иброҳим Абдураҳмоновнинг байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Сана муносабати билан ташкил этилган йиғилишда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажоновга соҳа илм-фанини ривожлантиришга қўшаётган улкан ҳиссаси учун вазирлик “Ташаккурномаси” топширилди.
Айтиш керак, сўнгги йилларда жамиятимизда устоз ва мураббийларнинг мавқеини янада кўтариш, илм-фан, таълим соҳасини янги инновацион технологиялар асосида ривожлантириш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Янги Ўзбекистон Конституциясида устозларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий жиҳатдан ўсишига ғамхўрлик қилиш тўғрисидаги қомусий нормалар қайд этилиши давлатимиз ва жамиятимизда Сизларга берилаётган юксак эътиборнинг яққол мисолидир.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм