100 китоб, минглаб янги фикрлар: катта орзулар сари кичик қадам

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва мутолаа имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ташаббус амалга оширилди.
Ташаббус доирасида қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов таҳсил олган Наманган вилояти Чуст туманидаги 12-сонли умумтаълим мактаби ҳамда вазир ўринбосари Қаҳрамон Юлдашев ўзи таҳсил олган Тошкент шаҳридаги 133-сонли умумтаълим мактаби кутубхоналарига 100 турдаги янги китоблар тақдим этилди.
Мазкур нашрлар орасидан бадиий адабиётлар, илмий-оммабоп асарлар, шунингдек, ўқувчиларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган қимматли китоблар ўрин олган.
Китоб — инсон тафаккурини юксалтирадиган, қалбини эзгуликка чорлайдиган ва келажак сари йўл кўрсатадиган бебаҳо маънавий хазина. Янги адабиётлар ўқувчиларда мутолаа маданиятини шакллантириш, китобхонликка қизиқишни ошириш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади.
Ушбу ташаббус ёш авлоднинг маънавий камолоти, мустақил фикрлаши ва билимга интилишини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, таълим муассасаларида китобхонлик муҳитини янада ривожлантиришга қаратилган.
Икки мактаб, юзлаб китоблар, минглаб янги фикрлар. Мактаб кутубхоналарининг янги нашрлар билан бойитилиши ўқувчилар учун кенгроқ мутолаа имкониятларини яратиб, уларнинг билим ва дунёқарашини янада бойитишга хизмат қилади.
Зеро, бугун ўқувчи қўлига берилган ҳар бир китоб унинг келажаги учун ташланган муҳим қадамдир.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм