Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

100 китоб янги ўқув йилига мактабимга совға

100 китоб янги ўқув йилига мактабимга совға
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва мутолаа имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ташаббус амалга оширилди. Таҳсил олган мактабларим Наманган вилояти Чуст туманидаги 12- ҳамда 59-сонли умумтаълим мактаби кутубхоналарига 100 турдаги янги китоблар тақдим этилди. Мазкур нашрлар орасидан бадиий адабиётлар, илмий-оммабоп асарлар, шунингдек, ўқувчиларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган қимматли китоблар ўрин олган. Икки мактаб, юзлаб китоблар, минглаб янги фикрлар. Мактаб кутубхоналарининг янги нашрлар билан бойитилиши ўқувчилар учун кенгроқ мутолаа имкониятларини яратиб, уларнинг билим ва дунёқарашини янада бойитишга хизмат қилади. Зеро, бугун ўқувчи қўлига берилган ҳар бир китоб унинг келажаги учун ташланган муҳим қадамдир. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.