Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

15-октябр — Халқаро қишлоқ аёллари куни

15-октябр — Халқаро қишлоқ аёллари куни
Ҳар йили 15-октябрда Халқаро қишлоқ аёллари куни нишонланади. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан таъсис этилган ушбу сана илк бор 2008-йилда кенг нишонланган. Унинг асосий мақсади қишлоқ аёлларининг қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ ҳудудлари тараққиётидаги муҳим ҳиссасини эътироф этишдан иборат. Қишлоқ аёллари — деҳқончилик, боғдорчилик, чорвачилик, маҳсулот етиштириш ва уни қайта ишлаш жараёнларининг фаол иштирокчилари. Уларнинг заҳматли меҳнати дастурхонимиз тўкинлиги, оилалар фаровонлиги ва қишлоқ хўжалиги барқарорлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади. Қолаверса, улар миллий деҳқончилик анъаналари, маҳаллий навлар ва авлодлардан авлодларга ўтиб келаётган тажрибаларни асраб-авайлашда ҳам катта рол ўйнайди. Шу билан бирга, қишлоқ аёлларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ер, молиявий ресурслар, замонавий технологиялар ва билим олиш имкониятларини кенгайтириш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Аёлларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, замонавий агротехнологияларни ўзлаштириши ва қишлоқ хўжалигига оид қарорлар қабул қилишдаги иштирокини ошириш қишлоқ ҳудудларининг иқтисодий ривожига хизмат қилади. Халқаро қишлоқ аёллари куни — фидойи аёлларнинг меҳнатини қадрлаш, уларнинг жамиятдаги ўрнини эътироф этиш ва янги имкониятлар яратишга чорловчи муҳим санадир. Зеро, қишлоқ аёлининг фаровонлиги — оила фаровонлиги, қишлоқ тараққиёти ва мамлакат келажаги демакдир. Барча қишлоқ аёлларига эҳтиром ва ташаккур! Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг. WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.