15-ОКТЯБР – ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ

Пойтахтимиздаги "Интернатионал ҳотел Ташкент" меҳмонхонасида 15-октябр – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан "Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалигини инновасион ривожлантиришда хотин-қизларнинг ўрни" мавзусидаги Халқаро Форум ўз ишини бошлади.
Миллий марказ тизимидаги илмий муассасаларда фаолият кўрсатаётган олима аёллар ҳам ушбу форумда иштирок этмоқда.
Оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам форумни тезкорлик билан ёритмоқда. Хусусан, Миллий марказ тизимидаги Сабзавот,полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти профессори Равза Мавлянова "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот 24" информацион дастури учун интервю юберди. Лавҳани расмий телеграм каналимизда ҳам тамоша қилишингиз мумкин.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz