Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

18-ноябр – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун

18-ноябр – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун
Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи – фахру ғуруримиз, жонажон Ватанимизнинг азиз тимсолларидан бири. Миллат байроғи – она Ватан тимсоли. У – ота юрт рамзи. Кўкда мағрур ҳилпираган байроғимизга боқиб, мустақиллик, фаровонлик тушунчаларининг моҳиятини яна-да чуқурроқ англаймиз! Байроғимиз бизни эзгу мақсадлар йўлида бирлаштиради. Юксак ва улуғ ишларга руҳлантиради! Шонли, асрлар қаърига сингиб кетган тарихимиздан, боболаримизнинг покиза орзу-ниятлари, истиқлолимиз, ҳурриятимиз, эрк ва озодлигимиз, мамлакатимиздаги янгиланиш жараёнларидан, улкан марралар сари интилган Ўзбекистоннинг нурли истиқболидан сўзлайди. Бугун юрт байроғи дунёнинг энг баланд чўққиларида, жанубий қутбдек олис манзилларда, жаҳоннинг энг нуфузли тузилмаларининг бинолари олдида ҳилпирамоқда. Жаҳон спортчиларини бир манзилга жамлаган халқаро олимпиада мусобақаларида ғолиб спортчиларимиз шарафига юрт байроғи баланд кўтарилмоқда. Буларнинг бари юрт фарзандларининг қалбида фахр-ифтихор туйғуларини жўш урдиради. Она юртимиз байроғи кўкда доим мағрур ҳилпираб турсин! Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.