2022-йил 3-6-июл кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги кўмагида Туркий Давлатлар Ташкилоти (Туркия, Озарбайжон, Қирғизистон, Қозоғистон, Венгрия ва…

Туркманистон) ва Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо давлатларнинг қишлоқ хўжалиги вазирлари учрашувлари ҳамда Туркий давлатлар Агрофоруми бўлиб ўтади.
Бугун, 3-июл куни Туркий Давлатлар Ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлиги бўйича Ишчи гуруҳининг 2-йиғилиши бошланди. Кутилаётган юксак даражадаги тадбирларнинг дастлабкиси ҳисобланган бугунги учрашувда ТДТга аъзо давлатлар делегациялари раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этишмоқда.
Батафсил