2023-йилнинг сўнгги иш куни...

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида 2023-йилнинг сўнги иш куни ва кириб келажак 2024-йил муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтди.
Келгуси йил режалари, ходимларнинг моддий ва маънавий қўллаб-қувватланиши, жамоавий аҳиллик ҳамда дўстона муҳитни сақлаб қолган ҳолда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ижро этиш ҳақида сўз борди.
"2024-йилда кўзланган марралар анча юқори, уни забт этишда эса касбий маҳоратдан ташқари жамоавий аҳиллик муҳим аҳамият касб этади"-деди, Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов.
Жамоа аъзолари кириб келаётган янги йил муносабати билан табрик сўзларини изҳор этди.
АКИС УЗБЕКИСТАН