Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

2024-йил давомида пахтачиликда эришилган натижалар

2024-йил давомида пахтачиликда эришилган натижалар
Соҳа олимлари томонидан яратилган ўрта толали ғўзанинг 10 та янги тизмалари Давлат нав синовига синаш учун тавсия этилди. 2024-йилда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш марказининг тақдимотномаси асосида 33 та нав синаш участкаларига синаш учун уруғликлари етказиб берилди. "Манғит-1" нави Қорақалпоғистон Республикаси бўйича "ЎзПИТИ-203" нави Андижон вилояти бўйича, "СП-4" нави Хоразм вилояти бўйича, "С-8296" нави Фарғона вилояти бўйича, "С-7306" нави Қашқадарё вилояти бўйича, "Шарофат" нави Навоий вилояти бўйича истиқболли деб топилди; Жорий йилдан шўрланган майдонларда шўр ювмасдан ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экиш бўйича дала-тажрибалари ўтказиш механизими жорий этилди. Ушбу дала-тажрибалари келгусида Республикамизда турли даражада шўрланган (47%) ер майдонларига татбиқ этилади. Хусусан, Хоразм вилоятида 116 гектар ерга шўр ювмасдан ғўзанинг "Барака", "СП-41", "К-8290", "К-5707", "Бухоро-14", "Жондор қудрати", "К-7306", "КПК-38", "Равнақ 2" ғўза навлари экилиб, ривожланиш фазаларида содир бўлаётган ўзгаришлари қиёсий таҳлил қилинди. Илк бора тажриба-синов тариқасида юқори ҳосилдор касаллик ва зараркунандаларга чидамли хорижий ғўза навлари ва дурагайлари олиб келиниб, республикамиз бўйича 96 минг гектар майдонда белгиланган талабларга кўра ҳимояланган тартибда экилиб, етиштирилди. Хорижий ғўза навлари бегона ўтларга қарши ишлатиладиган гербицидлар ва кўсак қурти каби зараркунандаларга чидамли эканлигини намоён қилди. Яна бир муҳим жиҳати шундаки, ушбу навларнинг агротехнологияси юқори иқтисодий самарадорлика эришиш имконини берди. Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институт ва унинг тизимидаги ИЦ лар қошида 16 та дастлабки уруғчилик хўжаликлари ташкил этилиб, институт олимлари томонидан яратилган ғўзанинг ўрта толали 58 та, ингичка толали 6 та навининг бирламчи уруғчилиги ташкил этилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.