Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

2024- ЙИЛНИНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАРИ

2024- ЙИЛНИНГ МУҲИМ ВОҚЕАЛАРИ
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва кореялик ҳамкорлар ўртасида умумий қиймати 3 млн 700 минг долларлик янги лойиҳа имзоланди. Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов Жанубий Корея Республикасининг хусусий уруғчиликка ихтисослашган ГСБИО компанияси вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди. Ўзбекистонда голубика етиштириш илмий асосда ташкил этилди. Миллий марказ директори Шуҳрат Отажоновга Полша давлатининг WСБ универститетнинг фахрий профессори унвонини топширди. "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот" информасион дастурида "Қишлоқ хўжалигида илм-фан интеграцияси: илмий-тадқиқот институтларининг янги лойиҳалари" мавзусида лавҳа эфирга узатилди. Миллий марказда илк бор "Докторантлар куни" йўлга қўйилди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалида лавҳа эфирга узатилди. Ўзбекистонда илк бор аграр соҳа олимлари "Хонадонбай" илмий лойиҳаларни амалга оширди. Экспертлар томонидан маъқулланган лойиҳалар молиялаштирилиб, тадқиқотлар йўлга қўйилди. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази томонидан Тожикистон Республикасининг Сўғд вилоятида Ўзбекистон Агрохизматлар марказининг Хўжанд АКИС филиалида тожик мутахассислари ва фермерлари учун ўқув машғулотлари ва семинарлар ташкил қилди. Ветнам пойтахти Ханой шаҳрида ЎЗБЕКИСТОН-ВЕТНАМ ИШБИЛАРМОН ДОИРАЛАРИ УЧРАШУВИ форуми бўлиб ўтди. Унда Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги делегацияси ҳам иштирок этди. Мамлакатимизда амалга оширилаётган "Яшил макон умуммиллий" лойиҳаси доирасида Миллий марказ ташаббуси билан Бўстонлиқ туманида "Олимлар боғи" ташкил қилинди. Ўзбекистонда илк бор – гуар экини устида тадқиқотлар бошланди. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Факт 24" информацион дастурида лавҳа эфирга узатилди. Миллий марказ ҳудудида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилувчи марказ фаолият бошлади. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот" информацион дастурида лавҳа эфирга узатилди. Миллий марказ тизимидаги Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти ташкил топганлигини 100-йиллиги муносабати билан илмий-амалий симпозиум бўлиб ўтди. Бу ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот 24" информацион дастури лавҳа эфирга узатилди. Хитой сафарида Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов Миллий марказ ҳузурида агротехнопарк ташкил этиш лойиҳасини тақдимот қилди. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) раҳбари Суй Дунюй Миллий марказга ташриф буюрди. Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири Оксана Лут Миллий марказига ташриф буюрди. Бу ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот 24" информасион дастурида лавҳа эфирга узатилди. Миллий марказда “Агроинновацион технологиялар ва илмий ёндашувлар” мавзусидаги кўргазма ташкил этилди. 2024-йилда юртимизда илк бор Хитой технологияси асосида Чин юртининг ғўза навлари парвариш қилинди. Дастлабки натижалар мутахассислар томонидан эътироф этилди. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ва унинг тизимида фаолият юритувчи бир гуруҳ ходимлар "Қишлоқ хўжалиги фидойиси" кўкрак нишонига лойиқ кўрилди. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази Жанубий Корея ҳукумати томонидан юксак даражада эътироф этилди. “Маънавий-маърифий ишлар намунали йўлга қўйилган ташкилот” танловида Миллий Марказ 2-ўринга лойиқ кўрилди. Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш депортаменти томонидан ўтказилган танловда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази давлат тилида иш юритиш йўлга қўйилган энг яхши тизим йўналишида фахрли 3-ўринга лойиқ кўрилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.