3 йиллик имтиёзли муддат билан 10 йиллик лизингга олиш мумкин бўлган БАУЕР замонавий мобил ёмғирлатиб суғориш ускуналари ҳам "Бурғилаш хизмати" МЧЖ бош офиси жойлашган Юқоричирчиқ…

туманидаги АКИС марказида тўлиқ ҳажмда тақдим этилган.
Айнан шу ташкилот ЎзР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилаётан ҳукумат лойиҳаси доирасида буюртмачи-ташаббускорларнинг ер объектини олдиндан ўрганиб, лойиҳавий-техник асослашни ишлаб чиққан ҳолда замонавий суғориш ускуналарини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ерларида профессионал даражада жорий этиш билан шуғулланади.
АКИС марказида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар БАУЕР йирик ҳажмли суғориш тизимларини ўрнатиш бўйича тўлиқ мутахассис маслаҳатини олиши, шунингдек, лизингнинг афзалликлари ва имтиёзли давр бўйича барча тушунтиришларга эга бўлиши мумкин.