Sayt sinov rejimida işlamoqda: materiallar va tarjimalar hali töldirilmoqda.
Şrift:
Rang:
Mahsulotlar
Sayt xaritasi Kiriş
Gerb

4,6 миллион тонна пахта — мавсумнинг улкан натижаси!

4,6 миллион тонна пахта — мавсумнинг улкан натижаси!
2026 йил мамлакатимиз пахтачилиги тарихида туб бурилиш ясаган, алоҳида аҳамиятга эга йил сифатида муҳрланиб қолиши табиий. Зеро, октябрь ойининг иккинчи ярмидаёқ мамлакатимиз пахтачилигида юксак маррага эришиш — соҳа тарихида алоҳида эътирофга лойиқ натижа. Жорий йилнинг 22 октябрь ҳолатига кўра, мамлакатимиз далаларидан 4 миллион 630 минг тонна, белгиланган режага нисбатан 103 фоиз пахта йиғиб олинди. Бу улкан хирмон ортида минглаб деҳқон ва механизаторларнинг машаққатли меҳнати, фермер ва кластерларнинг саъй-ҳаракатлари, юрт фаровонлиги йўлида қилинаётган фидокорона ишлар мужассам. Алоҳида таъкидлаш жоизки, йиғиб олинган ҳосилнинг 3 515 597 тоннаси қарийб 3 мингта замонавий пахта териш машинаси ёрдамида териб олинди. Далаларимизда механизациялаштириш даражаси вилоятлар кесимида 61 фоиздан 98,5 фоизгача, мамлакат бўйича ўртача 76 фоизни ташкил этди. Мисол учун, Жиззах вилоятида 98,5 фоиз, Сирдарё вилоятида 94,2 фоиз, Тошкент вилоятида 81,2 фоиз пахта ҳосили терим машиналари ёрдамида йиғиб олинган. Айни кунларда мамлакатимиз пахта далаларида пахта терими қизғин давом этмоқда. Жумладан, 49 минг гектардан зиёд майдонда биринчи терим ишлари амалга оширилиб, ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиб-териб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Албатта, бундай натижага ўз-ўзидан эришилгани йўқ. Бу натижалар Президентимиз томонидан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, соҳага замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва илм-фан ютуқларидан самарали фойдаланиш бўйича белгилаб берилган устувор вазифалар амалиётда ўз ифодасини топаётганининг яққол намунасидир. Энг муҳими, стратегик йўналишларнинг изчил амалга оширилаётгани мамлакатимиз пахтачилигида янги марраларни забт этиш, меҳнат унумдорлигини ошириш ва аграр соҳанинг салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қилмоқда. Шунингдек, йил давомида мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги пахта далаларида ўтказилган амалий семинарлар, пахтачилик соҳаси олимларининг тинимсиз изланишлари, илмий тавсиялар ва илғор тажрибаларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилиши бу йилги мавсум муваффақиятида муҳим ўрин тутди. Замонавий агротехнологиялар, илғор техникалар ва илм-фан ютуқларининг уйғунлиги пахтачиликда янги имкониятларни очмоқда. Бу эса меҳнат унумдорлигини ошириш, ҳосилни ўз вақтида йиғиб олиш ва мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишга хизмат қилмоқда. 4,6 миллион тонналик хирмон — бу шунчаки рақам эмас. Бу юрт эртасини ўйлаган ўзбек деҳқонларининг заҳмати, халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, илм-фан ва замонавий технологиялар кучининг ёрқин ифодасидир. Пахта қабул қилиш масканларидаги ҳар бир пахта ғарамида юртимизга бўлган меҳр, ҳалол меҳнат ва фаровон келажакка ишонч мужассам. Азиз фермер ва деҳқонлар, механизаторлар ва бутун пахтачилик аҳли! Машаққатли меҳнатингиз самараси, эришаётган зафарларингиз муборак бўлсин! Юртимиз далаларида ҳосил мўл, хирмонларимиз баракали, янги марралар сари ташлаётган қадамларимиз бардавом бўлсин! Website Telegram Facebook YouTube Instagram

Manbani Telegramda oçiş

Xatoni ma’muriyatga yuboriş
Rahmat! Xabaringiz yuborildi.