






Аввал хабар берганимиздек, бугун Тошкент давлат аграр университетида 7-октабр — "Бутунжаҳон пахта куни" бағишланган анжуман бўлиб ўтмоқда.
(https://t.me/AKIS_milliy_markaz/11914)
Anjuman давомида маърузачилар пахта тармоғида экологик барқарорликни таъминлаш, органик пахта етиштириш ҳажмини кенгайтириш, халқаро бозорларда “Ўзбекистон пахтаси” брендини мустаҳкамлаш ҳамда илмий тадқиқотларни амалиётга жорий этиш масалаларига эътибор қаратдилар.
Ушбу тадбирда пахтачилик илм-фанининг етук олимлари пахтачиликнинг долзарб масалаларига бағишланган маърузалар билан иштирок этдилар.
Шунингдек, пахта-тўқимачилик саноатининг тўлиқ занжирини ривожлантиришда инновацион технологиялар, рақамли ечимлар, халқаро ҳамкорлик ва малакали кадрлар тайёрлаш муҳим омил экани қайд этилди.
