Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

7-октабр — Бутунжаҳон пахта куни

7-октабр — Бутунжаҳон пахта куни

Мамлакатимизда 7-октабр санасини “Бутунжаҳон пахта куни” сифатида кенг нишонлаш анъанага айланиб бормоқда.

Бутунжаҳон пахта куни илк бор 2019-йил 7-октабрда Жаҳон савдо ташкилоти, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференсияси (УНКТАД), Халқаро савдо маркази (ИТК) ҳамда Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси (ИКАК) ташаббуси билан нишонланган.

2021-йилда эса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан 7-октабр куни расман “Халқаро пахта куни” деб эълон қилинди.

Бу сана пахта етиштирувчи мамлакатлар меҳнатини қадрлаш, соҳанинг барқарор ривожланишини таъминлаш ва тола “оқ олтин”нинг глобал аҳамиятини эътироф этиш учун муҳим байрам сифатида нишонланади.

Бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ташаббуси билан Марказ тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институтида ҳам мазкур сана кенг нишонланади.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.