8-МАРТ – ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАБРИК!

Ҳурматли аёллар, опа-сингиллар! Барчангизни гўзалллик ва нафосат байрами — 8-март Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий табриклайман!
Сизлар – фидойилиги, қатъияти ва меҳр-муҳаббати билан ҳаётимизга нур сочиб, ҳар бир соҳада ўз ўринларингизни эгаллаган, илм, маданият ва жамият тараққиётида муҳим рол ўйнаётган инсонларсиз. Айниқса, аграр соҳада фаолият юритаётган олима аёлларимизга алоҳида ҳурмат ва миннатдорчилик билдираман.
Сизнинг меҳнатингиз, билим ва кучингиз жамиятимиз учун бебаҳо бойликдир. Шундай экан, сизларга соғлик, бахт, оилавий фаровонлик, илмий ва касбий фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Барчангизни байрамингиз билан яна бир бор табриклайман. Ҳар бир кунингиз яхшиликларга бой бўлсин!
Шуҳрат Отажонов
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе