Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

9-апрел — Буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун

9-апрел — Буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топган кун
Бугун — жаҳон тарихида ўзининг бетакрор ўрни ва беқиёс сиймоси билан танилган, сиёсий заковат, ҳарбий даҳолар, илм-фан ва маданият ҳомийси сифатида тан олинган Амир Темур бобомизнинг таваллуд топган кунидир. 1336-йил 9-апрел санаси – халқимизнинг ғурур тимсоли бўлган Соҳибқироннинг туғилган кунидир. Бу сана юртдошларимиз қалбида тарихий хотирани уйғотади, миллий ўзлик ва истиқлол туйғусини мустаҳкамлайди. Амир Темур — буюк саркарда, адолатпарвар ҳукмдор, илм-фан ва бунёдкорлик ҳомийси. Унинг донишманд сиёсати, давлат бошқаруви ҳақидаги қарашлари ва “Темур тузуклари” бугунги замонавий Ўзбекистон тараққиёт йўлида ҳам ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда. Соҳибқирон томонидан асос солинган буюк салтанат — бу нафақат ҳарбий ғалабалар, балки юксак маданият, меъморий ёдгорликлар, адабиёт ва илм-фан тараққиёти билан ҳам тарихда ўчмас из қолдирган. Соҳибқирон қолдирган мерос — бу бизнинг маънавий бойлигимиз, миллий шаънимиз ва тарихий илдизимиздир. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.