9_май

#хотира_абадий_қадр_муқаддас
Хотира - бу кўҳна китобнинг,
Тўзғиб қолган варағи.
Тиклай олсанг йўқолган бобини,
Тиниқлашар фикринг чироғи.
9-май - Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин!
"Тарих – бу хотира, ўтган аждодларнинг шонли ишлари, қаҳрамонликларини эслаш, ўтмиш воқеаларидан тўғри хулоса чиқариб яшаш деганидир"
9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан юртимиз тинчлиги ва унинг тараққиётига ҳисса қўшган, амалга оширган ишлари учун уруш ва меҳнат фахрийларига ўз ташаккуримизни билдирамиз!
Ватан сарҳадларини муносиб ҳимоя этган, унинг гуллаб яшнаши йўлида жонларини фидо этган юртдошларимиз нуроний-фахрийлатимизга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик тилаймиз!
Осмонимиз мусаффо, юртимизда доимо тинчлик-тотувлик ва дўстлик ҳукмронлик қилсин!