Аччиқ қалампир уруғчилик корхонаси фаолияти билан танишув

Аввал хабар берганимиздек, Миллий марказ тизимидаги Республика Агрохизматлар маркази ва ҳудудий Агрохизматлар марказлари вакилларидан иборат делегация айни вақтда Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Бугун делегация аъзолари Ҳенан провинсияси Чангша шаҳрида фаолият юритаётган "Пеппера сеед" қалампир уруғчилик корхонасига ташриф буюрди.
Ушбу корхона "ЛонгПин" компанияси таъсислигида фаолият юритиб, Хитойда етиштириладиган қалампир уруғининг 11 фоизини етказиб беради.
Корхонага қарашли 100 гектар экин ер майдонида қалампирнинг 7 та турига мансуб 110 та навларининг юқори сифатли уруғлари кўпайтирилади.
Етиштирилаётган қалампир навларидан олинаётган махсулотлар озиқ-овқат саноатида сархил ва тузланган ҳолда, фармацевтикада эса доривор ўсимлик, парфумерияда ранг олиш мақсадида етиштирилади.
Уруғлари кўпайтирилаётган қалампир навлари аччиқлик даражасига қараб баҳоланади.
Аччиқлик даражаси юқори бўлган навлар ҳосилдорлиги нисбатан паст бўлсада лекин бозоргир бўлади.
"ЛонгПин" бренди остида етиштирилаётган қалампир уруғлари нафақат Хитой давлатига, балки дунёнинг бир қатор давлатларида ҳам экилиб, юқори ҳосил олиб келмоқда.
Делегация аъзолари корхонада ишлаб чиқарилаётган қалампир уруғларини Ўзбекистон тупроқ-иқлим шароитида синовдан ўтказиш бўйича ҳамкорлик ўрнатиш юзасидан ўз таклифларини билдирди.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе