Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Аграр илм-фанида туб бурилиш: натижа, ислоҳот ва янги ёндашувлар

Аграр илм-фанида туб бурилиш: натижа, ислоҳот ва янги ёндашувлар
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров раҳбарлигида видеоконференсалоқа орқали кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Унда Марказ тизимидаги барча илмий-тадқиқот институтлари, илмий-тажриба стансиялари ва агрохизматлар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишда сўнгги бир ярим йил мобайнида аграр илм-фанида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар таҳлил қилиниб, илмий фаолиятдаги ижобий тенденсиялар қайд этилди. Таъкидлаш керакки, Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов раҳбарлигидаги даврда аграр илм-фанида 2023 йилга нисбатан илмий лойиҳалар сони 117 % га, чоп этилган мақолалар сони 113 % га, Скопус ва Wеб оф Скиенке базаларидаги мақолалар 120 % га, яратилган янги навлар сони 134 % га, Интеллектуал мулк агентлигига топширилган ихтиролар ва навлар сони 145 % га ошди. Олинган патентлар миқдори эса 2,3 бараварга кўпайди. Шу билан бирга, 36 та устувор илмий йўналиш бўйича янги ишланмалар яратилди ва амалиётга жорий этилди. “Хонадонбай” молиялаштириш механизмининг жорий этилиши илмни халқ ҳаётига яқинлаштиришда муҳим қадам бўлди. АКИС тизимининг янги форматда фаолият юритиши эса илмий натижаларнинг тармоққа татбиқ этилишига кенг йўл очди. Илмий-инновацион фаолиятни тартибга солувчи 1 та Қонун, 3 та Президент қарори, 4 та Вазирлар Маҳкамаси қарори ҳамда бир қатор норматив ҳужжатлар қабул қилиниши ҳуқуқий асосни мустаҳкамлади. Шу даврда қатор янги илмий муассасалар ва инфратузилмалар — Толали экинлар илмий-тадқиқот институти, Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти, эркин иқтисодий зона мақомига эга халқаро Агротехнопарк ҳамда смарт лабораториялар ташкил этилди. Селексия ва уруғчилик ишлари аниқ методика асосида йўлга қўйилди, эпигенетик ва яровизация йўналишларида ижобий натижалар олинди. Шунингдек, гибрид уруғчилик, илмий мактаблар, докторантларни қўллаб-қувватлаш ва институтларнинг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича муҳим ишлар амалга оширилди. Халқаро ҳамкорлик доирасида хорижий экинлар интродуксия қилиниб, уруғчилик ишлари бошланди. – Бу натижаларга эришиш ўз-ўзидан бўлгани йўқ, албатта. Бу – пухта ишланган стратегия, ақл-заковат, фидойилик, ватанпарварлик ва тинимсиз ҳалол меҳнатнинг маҳсули! Шуҳрат Отажоновга яна бир масъулиятли вазифа топширилмоқда. Шу боис Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази жамоасига янги раҳбарни таништирамиз, – деди вазир ўринбосари Алишер Шукуров. Шундан сўнг, шу кунгача Миллий марказ тизимидаги Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори лавозимида ишлаб келаётган академик Намозов Шодмон Эргашович Қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори лавозимига тайинлангани эълон қилинди. Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғига кўра, шу кунгача Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Мамараҳимов Бунёд Икромович марказ директори ўринбосари, Қишлоқ хўжалиги вазирлигиининг “Маъмурий-хўжалик хизмати” давлат муассасаси директори ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Туланов Акмал Аброрович марказ директори ўринбосари – Республика агрохизматлар маркази директори лавозимига ва Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Исломов Соҳиб Яхшибекович Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази таъсисчилигидаги "Қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки махсус саноат зонаси дирексияси" масъулияти чекланган жамияти директори лавозимига тайинлангани маълум қилинди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.