Аграр соҳа илмини ривожлантиришда Австралиялик олимлар билан ҳамкорлик

Шу кунларда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов раҳбарлигидаги аграр соҳа олимларидан иборат делегация аъзолари Австралияда хизмат сафарини амалга оширмоқда.
Сафардан кўзланган мақсад, пахтачилик ва ғаллачиликда янги навлар селексияси ва уруғчилиги, генетик модификацияланган ғўза навларини яратиш ҳамда уруғчилиги ва етиштиришдаги илғор инновасион технологияларни ўрганиш ва республикамизда жорий этиш. Шунингдек, Австралия минтақасига мос бўлган ўсимлик ва экин турларини республиикамизга интродуксия қилиш ва уларни тадқиқ қилиш асосида стресс омилларга чидамли барқарор ҳосил ва сифатга эга навларни яратишдир.
⌛ Делегация аъзолари хизмат сафарининг биринчи иш кунида айни мақсадда Австралиянинг Бризбен шаҳрида жойлашган “Баренбруг” компанияси раҳбарияти билан учрашиб келгусида ушбу йўналишда тадқиқотлар олиб бориш учун ҳамкорлик меморандуми имзолашга эришдилар.
Маълумот учун “Баренбруг” компанияси дунёдаги энг йирик компанияларлардан бири бўлиб озуқабоп экин турларининг янги навларини яратиш, уруғчилиги ва етказиб бериш бўйича тадқиқотлар олиб боради.
Делегация аъзоларининг Австралияга сафари натижаларини расмий саҳифаларимиз орқали баён қилиб борамиз.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе