Аграр соҳа кадрлари малакасини оширишда Хитой тажрибаси

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти директори Рустам Низомов Хитой Халқ Республикасининг Анҳуи СунГу Агритеч Ко., Лтд. компанияси Халқаро алоқалар бўлими менежери Шао Жин билан учрашди.
Мулоқот давомида қишлоқ хўжалигига замонавий технологиялар ва инновацион ишланмаларни жорий этиш, уруғчилик ва селексия йўналишларида илғор тажрибаларни ўрганиш ҳамда Хитойнинг замонавий агротехнологик ечимларини Ўзбекистон шароитида қўллаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, аграр соҳа мутахассислари учун замонавий технологиялар бўйича ўқув курслари, амалий семинарлар ва малака ошириш дастурларини ташкил этиш, хорижий экспертларни таълим жараёнларига жалб қилиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро тажрибани маҳаллий шароитга мослаштириш ва аграр таълим тизимида инновацион ёндашувларни кенг татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Расмий саҳифаларимизни кузатиб боринг.
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок|Ёутубе