Аграр соҳа олимлари деҳқоннинг ишончини оқлаши керак

Барча соҳаларда бўлгани каби қишлоқ хўжалигида ҳам кутилган натижага эришишнинг бирламчи омили илм ҳисобланади.
Айни йўналишдаги ишлар билан танишиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Қ. Йўлдошев ва вазирлик ҳузуридаги Миллий марказ директори Ш. Отажонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ тизимдаги бир қатор институтлар фаолияти билан яқиндан танишди.
Танишув жараёнида эришилган ютуқлар ва камчиликлар таҳлил қилинди.
– Эришаётган ютуқларимиз кўп. Бироқ ечимини кутаётган муаммолар, оғриқли нуқталар ҳам етарли. Масалага ечим топиш эса ташаббускорлик ва изланувчанликни талаб қилади. Агар соҳа олимлари деҳқоннинг оғирини енгил қила олмаса деҳқонда олимга нисбатан ишонч буткул йўқолади, – деди Миллий марказ раҳбари Ш. Отажонов.
Илмий-тадқиқот институтларида ўтган учрашувлар якунида ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.
https://t.me/AKIS_milliy_markaz