Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb
Янгиликлар

Аграр соҳа ривожи учун хизмат қилувчи замонавий ўқув маркази фаолият бошлади

Аграр соҳа ривожи учун хизмат қилувчи замонавий ўқув маркази фаолият бошлади

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида “Мева-сабзавотчиликда илғор технологиялар” ўқув маркази биноси тантанали равишда топшириш маросими бўлиб ўтди.

Даст аввал қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Шукуров сўзга чиқди. У нутқида давлат раҳбарининг “Қишлоқ хўжалигини илм-фансиз ривожлантириб бўлмайди” деган фикрини ёдга олди ва соҳада билим ҳамда инновацияларнинг беқиёс аҳамиятга эга эканини, сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш, бозор муносабатларини кенг жорий этиш, инвестицияларни жалб қилиш ва ресурстежамкор технологияларни амалиётга киритиш бўйича муҳим ишлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директор ўринбосари Бунёд Мамараҳимов сўзга чиқиб, ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад ва мазкур замонавий ўқув марказининг олдига қўйилган уствор вазифалар ҳамда унинг имкониятлари билан иштирокчиларни таништирди. У ўз сўзида бу ўқув маркази соҳа олимлари, ишлаб чиқарувчилар, фермерлар ва томорқачилар учун нафақат замонавий билимларни ўзлаштириш, балки янги ғояларни амалга ошириш учун қулай платформа вазифасини бажаришини билдирди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, ушбу замонавий ўқув маркази 215 ўринга мўлжалланган 4 та ўқув аудиторияси, 20 ўринли компютер хонаси, 32 ўринли ётоқхонаси, алоҳида ошхона, замонавий иссиқхона ва қишлоқ хўжалиги техникалари билан жиҳозланганлиги, мазкур ўқув марказида йилига 2000 нафар фермер хорижий ва маҳаллий мутахассислар иштирокида малака ошириш имкониятига эга.

Тадбир якунида икки давлат ҳамкорлик вакиллари ўқув маркази биноси тантанали топшириш ва қабул қилиш бўйича расмий ҳужжат имзолашди.

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.