Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АГРАР СОҲА ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ЗАМОНАВИЙ БИЛИМЛАР БИЛАН БОЙИТИШДА ГЕРМАНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛИШИ МУМКИН

АГРАР СОҲА ХОДИМЛАРИ МАЛАКАСИНИ ЗАМОНАВИЙ БИЛИМЛАР БИЛАН БОЙИТИШДА ГЕРМАНИЯ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛИШИ МУМКИН
Бугун Милий марказ директори ўринбосари Бунёд Мамараҳимов Германия Федератив Республикасининг ДЕУЛА-Ниенбург "Деуцче Леҳрансталт фüр Аграртечник" қишлоқ хўжалиги бўйича амалий машғулотлар маркази вакиллари билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида меҳмонлар ДЕУЛА-Ниенбург "Деуцче Леҳрансталт фüр Аграртечник" қишлоқ хўжалиги бўйича амалий машғулотлар маркази Европадаги 97 йиллик тарих ва соҳада юқори тажрибага эга ўқув маркази эканлигини таъкидлади. Маълум қилинишича, ушбу ўқув маркази дунёнинг 45 та давлатида ўзларининг ҳамкорларига эга. Ташкилот халқаро бозорда 20 йиллик тажрибага эга. Қишлоқ хўжалигига оид билим ва малакаларини ошириш мақсадида ўқув марказига ҳар йили дунёнинг кўплаб давлатларидан ўн минг нафардан зиёд соҳа ходимлари ташриф буюради. Томонлар аграр соҳани ривожлантиришда яқиндан ҳамкорлик қилиш масалини муҳокама қилдилар. Ўзбекистонлик аграр соҳа ходимларининг замонавий билим ва тажрибалар орттириш мақсадида Германияга ДЕУЛА-Ниенбург "Деуцче Леҳрансталт фüр Аграртечник" қишлоқ хўжалиги бўйича амалий машғулотлар марказига юбориш ва ушбу марказнинг Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида ҳамкорликда шўбасини очиш масаласи муҳокамалар марказида бўлди. Учрашув якунида меҳмонлар Миллий марказ раҳбариятини яқин ҳамкорлик ўрнатиш олдидан Германияга бориб, ДЕУЛА-Ниенбург "Деуцче Леҳрансталт фüр Аграртечник" қишлоқ хўжалиги бўйича амалий машғулотлар маркази фаолияти билан яқиндан танишишни таклиф қилди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.