Аграр соҳада бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилган ўқув-амалий семинар бошланди

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида туман (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари учун “Аграр соҳадаги илғор тажрибалар ва инновациялар” мавзусида ўқув-амалий семинар ўз ишини бошлади.
Куннинг биринчи қисмида семинарнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қишлоқ хўжалиги ҳамда Сув хўжалиги вазирликлари раҳбарияти иштирок этиб, мазкур тадбирнинг қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида бошқарув самарадорлигини оширишдаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.
Шундан сўнг семинар иштирокчилари Миллий марказ тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари томонидан ташкил этилган кўргазма билан танишиб, соҳада олиб борилаётган илмий ишланмалар ва инновацион ечимлар билан яқиндан танишдилар.
Куннинг иккинчи қисмида қишлоқ ва сув хўжалигида замонавий бошқарув ёндашувлари, “ақлли" қишлоқ хўжалиги технологияларини жорий этиш, агросаноатда қайта ишлаш, логистика ва агрокластерлар фаолиятига оид долзарб масалалар ҳамда уларнинг ечимларига бағишланган тақдимотлар бўлиб ўтди.
Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-декабрдаги ПФ–243-сон Фармони ижроси доирасида ташкил этилди. Тадбирнинг асосий мақсади ҳудудларда натижага асосланган бошқарув тизимини жорий этиш ҳамда раҳбар кадрларнинг билим ва амалий кўникмаларини оширишдан иборат.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм |Факебоок |▶Ёутубе