Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида туман (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарларининг навбатдаги гуруҳи учун билим ва амалий кўникмаларни оширишга қаратилган ўқув-амалий семинар бошланди.
Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-декабрдаги ПФ–243-сон Фармони ижроси доирасида жорий йилнинг январ–феврал ойларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Семинар қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида натижага асосланган бошқарув тизимини жорий этишни мақсад қилган.
Ўқув-амалий семинарининг асосий мақсади ҳудудларда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида бошқарув самарадорлигини ошириш, илғор тажриба ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, шунингдек, раҳбар кадрларнинг билим ва амалий кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.
Ўқув жараёни давомида қишлоқ ва сув хўжалигида замонавий бошқарув ёндашувлари, “ақлли” қишлоқ хўжалиги технологиялари, агросаноатда қайта ишлаш, логистика ва агрокластерлар фаолияти, шунингдек, натижага асосланган бошқарув ҳамда КПИ тизимларини жорий этиш масалалари бир ҳафталик ўқув курси доирасида муҳокамалар марказида бўлади.









