Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Аграр соҳада субсидиялаш тизими янгиланмоқда

Аграр соҳада субсидиялаш тизими янгиланмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 21-ноябрда қабул қилинган “Аграр соҳани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–224-сон Фармонига мувофиқ, 2026-йил 1-январдан бошлаб озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга қаратилган барча субсидиялар янги тартибда ажратилади. Мазкур Фармонга биноан, эндиликда субсидиялар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан ажратилиши белгиланган. Бу эса соҳада давлат қўллаб-қувватлашини марказлаштириш, шаффофликни ошириш ва самарадорликни таъминлашга қаратилган муҳим қадам ҳисобланади. Шу боис, айни пайтда Аграр соҳада тўловлар агентлигини ташкил этиш жараёни олиб борилаётгани, шунингдек, субсидия ажратиш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётгани муносабати билан “Агросубсидия” ахборот тизимида бир қатор субсидия хизматлари бўйича ариза қабул қилиш вақтинча тўхтатилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, пахта хомашёси етиштирувчи хўжаликлар учун “Қишлоқ хўжалиги субектларига 2025-йил ҳосилидан биржа савдолари орқали сотилган пахта хомашёси учун субсидия” хизмати бўйича ариза топшириш имконияти мавжуд. Мазкур субсидия доирасида ҳар бир тонна пахта хомашёси учун 1 миллион сўм миқдорида давлат қўллаб-қувватлови кўзда тутилган. Шу билан бирга, пахта хом ашёси ва ғалла етиштириш учун экин майдонларини суғоришда фойдаланилган насос агрегатлари истеъмол қилган электр энергияси ҳаражатларининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича 2024-2025-йиллар якунида юзага келган қарздорлик бўйича субсидия маблағлари Аграр соҳада тўловлар агентлиги томонидан 2026-йилда қоплаб берилиши маълум қилинади. Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.