Аграр соҳада юқори натижаларга эрииш соҳа илм-фанининг нечоғлик юксалиши билан бевосита боғлиқ.

Шу боис илмий-тадқиқот институтларини модернизация қилиш, замонавий лабораториялар ва зарур воситаларни харид қилиш учун Жаҳон банкининг грант маблағлари жалб этилган.
Бугун Миллий марказда Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари А. Шукуров раҳбарлигида ўтказилган йиғилиш ҳам айни мавзуга бағишланди.
Унда Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан илмий-тадқиқот институтларига ажратилаётган маблағларни ўзлаштириш ҳолати таҳлил қилинди.
Маблағларни ўзлаштиришда юзага келаётган масалаларга ечим топиш ва ташкилий ишлар муҳокама қилинди.
Илмий муассасалар мутасаддилари маблағларини ўзлаштиришда зарур маслаҳат ва тавсияларга эга бўлдилар.
Муҳокама сўнггида ҳар ойда икки марта ушбу масалани Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари А. Шукуров раҳбарлигида муҳокама ва таҳлил қилишга келишиб олинди.
Миллий марказ (АКИС) РАСМИЙ КАНАЛИ