Аграр соҳадаги илғор тажрибалар ва инновациялар

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида туман (шаҳар) ҳокимларининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари учун билим ҳамда амалий кўникмаларни оширишга қаратилган ўқув-амалий семинарининг очилиш қисми бошланди.
Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 6-декабрдаги ПФ–243-сон Фармони ижроси доирасида жорий йилнинг январ–феврал ойларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилди. Семинар қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида натижага асосланган бошқарув тизимини жорий этишни мақсад қилган.
Семинарнинг асосий мақсади ҳудудларда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида бошқарув самарадорлигини ошириш, илғор тажриба ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, раҳбар кадрларнинг билим ва амалий кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.
Ўқув жараёни давомида қишлоқ ва сув хўжалигида замонавий бошқарув ёндашувлари, “ақлли қишлоқ хўжалиги” технологиялари, агросаноатда қайта ишлаш, логистика ва агрокластерлар фаолияти, шунингдек, натижага асосланган бошқарув ҳамда КПИ тизимларини жорий этиш масалалари муҳокама қилинади.
Тафсилотларни кузатиб боринг!
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм |Факебоок |Ёутубе