Аграр соҳадаги янги лойиҳалар муҳокама қилинди

Қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов вазирлик ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар Миллий марказининг 2024-йилда амалга оширадиган ишлари режаси ва янги лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасияйлар Миллий маркази раҳбарияти марказ ва унинг тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари ва уларнинг ҳудудлардаги тажриба майдонларидан 2024-йилда қандай фойдаланиш кераклиги, илмий тадқиқотлар билан шуғулланиб келаётган олимлар ва илм аҳлининг салоҳиятидан қай йўсинда фойдаланганда нафақат илмий тадқиқот институтлари учун балки аграр соҳа вакиллари ва юртдошларимиз учун бирдек манфаатли бўлиши кўзланган лойиҳаларини тақдим этишди.
Тақдимот чоғида вазир Иброҳим Абдураҳмонов Давлатимиз раҳбарининг белгилаб берган вазифаларидан келиб чиққан ҳолда бугун Ўзбекистон аграр соҳасини тубдан ўзгартириш лозимлиги, аграр соҳа олимлари фақатгина тажриба майдонларида эмас, балки фермерларнинг ер майдонларида, деҳқонларнинг далаларида ўз тадқиқот ишларини олиб бориши лозимлигини, бунда эса нафақат илм аҳлига, балки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга ҳам бирдек манфаат мавжудлигини таъкидлар экан, кўзланган асосий мақсад қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳосилдорлигини ошириш, импорт ўрнини босадиган сифатли экинлар уруғларини ўзимизда етиштиришни йўлга қўйиш ҳамда юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш баробарида қишлоқ аҳолисининг даромадларини ошириш эканлигига эътибор қаратди.
Шунингдек, тақдимот чоғида Қишлоқ хўжалиги академиясини ташкил этиш лойиҳаси ва унинг вазирлик тизимидаги олий таълим муассасалари билан интеграсиясини таъминлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Wебсите Телеграм Факебоок ЁуТубе Инстаграм