Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

"Аграр соҳанинг новатор олимаси" танловида олима хотин-қизлар тақдирланди

"Аграр соҳанинг новатор олимаси" танловида олима хотин-қизлар тақдирланди
Бугун Миллий марказда, 8-март — Халқаро хотин қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирни Миллий марказ директори Шуҳрат Отажонов табрик сўзи билан очди -Президентимиз бошчилигида хотин- қизларни қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг асосий йўналишларидан бирига айланди. Иқтидорли, илмли, олима хотин-қизларни рағбатлантириш, янги марралар сари илғорлашида барча шароитлар яратилмоқда. Буни илмий билан шуғилланаётган олималарнинг сони кундан кун ортаётганидан ҳам билишимиз мумкин! Бу ишлар Миллий марказда ҳам жадаллик билан давом этади, “Аграр соҳанинг новатор олимаси” танловини синов тариқасида ўтказдик. Кўрдик, қизиқиш юқори, ташаббускорлар кўп. Биз бунданда кенг кўламда сизларни бирлаштирадиган ташаббусларни илгари суришга тайёрмиз-деди Шуҳрат Отажонов. Шундан сўнг, танловга тақдим қилинган ишлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан мазмун-моҳияти, долзарблиги ва иштирокчининг ижтимоий-сиёсий фаоллиятда нечоғлик фаоллиги, ташаббускорлиги сифатларига кўра баҳоланиб, ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифаларда кўришлар ҳамда муносабатларни ҳам инобатга олган ҳолда танлаб олинди. Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти таянч докторанти Саодат Қаршиева Пахта селексияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти таянч докторанти Дилдора Холиқова Ўсимликлар генетик ресурслари илмий-тадқиқот институти таянч докторанти Наргиза Мейлиева Ғолиблар Миллий марказ директори томонидан пул мукофотлари ҳамда ташаккурномалар билан тадқирланди. Танловда фаол қатнашган бошқа иштирокчиларга ташаккурномалар эълон қилинди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Хореография академиясининг бир гуруҳ санъаткор ва раққосаларининг чиқишлари билан қизғин руҳда давом этди. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.