АГРАР ТАъЛИМ ВА ТУР

Аграр тизимда ёш кадрларни тайёрлаш соҳадаги долзарб масалалардан бири.Олий таълим муассасаларида қишлоқ хўжалиги йўналишларининг ташкил этилиб,амалиётчи мутахассисларнинг бириктирилаётгани назарий маълумотларни амалда мустаҳкамлаш имкониятини бермоқда.Навоий вилоят агрохизматлар маркази томонидан ёшларнинг аграр соҳадаги билмларини кенгайтириш мақсадида амалий машғулотлар ташкил этиб бориш йўлга қўйилган.
Ҳафтада бир маротаба ўтказиладиган бу турдаги машғулотлар давомида белгиланган муддатларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирадиган МЧЖ, қўшма корхоналарга ёшлар ташрифи “Агро-тур” тариқасида ташкил этиб борилади.
Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси иссиқхоналарга уюштирилди.Ёшлар бу ерда памидор маҳсулотини иннавацион усулларда етиштириш сирлари билан яқиндан танишдилар.