АГРАР ТАъЛИМ-ЗАМОН ТАЛАБИ

Аграр тизимда ёш кадрларни тайёрлаш соҳадаги долзарб масалалардан бири. Олий таълим муассасаларида қишлоқ хўжалиги йўналишларининг ташкил этилиб, амалиётчи мутахассисларнинг бириктирилаётгани назарий маълумотларни амалда мустаҳкамлаш имкониятини бермоқда.Навоий вилоят агрохизматлар маркази томонидан ёшларнинг аграр соҳадаги билимларини кенгайтириш мақсадида амалий машғулотлар ташкил этиб бориш йўлга қўйилган. Айни пайтда қишлоқ хўжалигида тўқсонбосди экинлар экиш мавсуми.Шу боис, навбатдаги мулоқот мазкур мавзуга бағишланди.
Ёшларга мулоқот давомида тўқсонбости усулда сабзавот экишда ерни тайёрлаш, уруғларни танлаш ва агротехник тадбирларни сифатли ва самарали ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
АКИС УЗБЕКИСТАН