Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агро Метео Бот – сизнинг дала кузатувчингиз!

Агро Метео Бот – сизнинг дала кузатувчингиз!
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий (АКИС) маркази ва телеграм ижтимоий тармоғидаги “Фермерлар канали” ҳамкорлигида махсус телеграм-бот — @Агро_Метео_бот ишга туширилди. Ушбу бот орқали об-ҳаво маълумотлари ва шу маълумотларга асосланган агротавсияларни олиш имконияти мавжуд. Агар сизда дала, томорқа ёки яйловдаги мавжуд экин ҳолати (масалан, лалми буғдойнинг униб чиқиши, экиш жараёни, зараркунандалар таъсири ёки табиий офатдан кўрилган зарар) бўйича маълумот бўлса, ушбу ботни орқали бизга сурат ва маълумотларни юборинг. Юбориладиган маълумотлар: • экин сурати • номи ва нави • экилган муддати • қисқача изоҳ Юборилган маълумотлар агрометеорологик таҳлил ҳамда тезкор ёрдам кўрсатишда муҳим ўрин тутади. Ботни фойдаланувчиларнинг талаб ва таклифлари асосида такомиллаштириб борилади. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.