Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

"АГРО-ТВ" телеканалида учрашув

"АГРО-ТВ" телеканалида учрашув
⏩Бугун журналистика учун ихтисослашув ниҳоятда муҳим. Соҳанинг сир асрорларини профессионал тарзда халққа етказиш, томошабин саволларига етарлича жавоб бера олиш ва шу билан бирга респондент даражасида фикрлаш анъанавий ОАВда бир мунча оқсайди. Чунки, ахборий жанрлар мухбирлари бугун қишлоқ хўжалигини ёрица, эртага у адлия соҳаси ҳақида репортаж тайёрлайди. Алоҳида ихтисослашган телеканалнинг иш бошлаши эса қишлоқ хўжалиги учун айни зарурат эди. "АгроТВ" жамоаси таклифига биноан бугун Миллий марказ матбуот котиби Чарос Омонова телеканал раҳбарияти билан келгуси режалар, ҳамкорликдаги лойиҳалар ва АКИС фаолияти тарғиботи масалаларида суҳбатлашди. Қишлоқ хўжалиги илмини жамоатчиликка фаол танитиш мақсадида "Илмий соат" "Фермерга маслаҳат" туркумидаги кўрсатувларни ташкил этиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди. "АГРО-ТВ" телеканали тез орада тест эфирини бошлайди.

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.