агро_лифе

Нўхат етиштиришда янги технология
Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида янги яратилган нўхатнинг "Обод" нави 76х10-1 схемада қўшқатор усулида январ ойида экилиб, янги технология синовдан ўтказилмоқда.
Ушбу технологиянинг афзалликлари:
Тупроқ унумдорлиги ошади, анъанавий технологияга кўра, сув ресурслари 25-30% иқтисод қилинади, ердан фойдаланиш самарадорлиги ортади, иккинчи экин учун эрта экиш имкони яратилади, минерал ўғитлардан фойдаланишда харажатлар иқтисод қилинади.
Мазкур технологияда майдон бирлигида кўчатлар сонининг кўп бўлиши ҳисобида ҳосилдорлик ортади. Иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари барқарорлиги таъминланади, тупроқ муҳити яхшиланади.
Мақсад битта — қисқа фурсатда юқори ҳосил берадиган, сифатли уруғга эга ва ишлаб чиқаришга тайёр нўхат навларини фермерлар ихтиёрига топшириш.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе