Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агро_маслаҳат

Агро_маслаҳат
Уруғлик пахтани териб олишда қандай талаблар бор? Уруғлик пахта асосан элита уруғчилик хўжаликларида ва дастлабки уруғликни кўпайтириш хўжаликларида ҳамда махсус илмий-тадқиқот институти филиалларида етиштирилади ва махсус ёпиқ омборларда қопларда сақланади. Юқори авлодли супер элита ва элита уруғлари қопларда сақланиб тиним даврини ўтказади. Уруғлик чигит махсус сехларда дориланиб сўнг икки ой муддатда тиним даврини ўтказади. Тайёрланган чигит асосан тендердан ўтган хўжаликларда юқори балл бонитетига эга бўлган майдонларга экилади. Вегетация даврида назорат олиб борилади. Август ойида ишчи гуруҳи тузилиб, далалар апробация қилинади. Кўрикдан ўтган далалар махсус бланка (полосаси бор) билан пахта тайёрлаш шохобчасига топширилади. Терим жараёни пахта 80-85 % очилганда 3-9 яруслардаги пахталар териб олинади. ГОСТ меъёрига асосан техник пахтага нисбатан қабул қилинган норматив асосида қабул қилинади. Меъёрдан ошиқ 0,1 % намлик ёки ифлослик бўлса техник пахтага ўтказилади. Апробация даврида ҳосилдорлиги, нав тозалиги, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилиги ва албатта ҳосилдорлигига эътибор қаратилади. Буларнинг барчасини базис кўрсаткичи бор. Ушбу кўрсаткичдан паст бўлса ҳеч иккиланмай апробация комиссияси яроқсиз деб баҳолайди. Ғарамлардаги пахта ҳажми 250 тоннадан ошмаслиги ва ИИ – категорияли брезентлар билан қопланиши ва 7-12 кунда лаборатория таҳлиллари олиб борилиши талаб қилинади. Сара уруғ жағарилиши учун пастки 3-ярусгача ва юқорига 9-ярусдан пахта териб олимайди. Бундан ташқари агар бўлак навлар чиқиб қолса ёки типик бўлмаган нав учраб қолса ҳам териб олинмайди. Имконият бўлса хирмон жойларда пахта қуритилиб топширилса “аъло” бўлади. Пишмаган ёки тўлиқ очилмаган ва касалланган пахталар терилмаслиги лозим. Тажрибали теримчилар танлаб олиниб уларга устама ҳақ тўланади. Бу ўз навбатида сифатли уруғлик жамғарилишига олиб келади. Ушбу тавсия Миллий марказ тизимидаги Толали экинлар илмий-тадқиқот институти томонидан тақдим этилди. Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.