Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

АГРО_ТАВСИЯ

АГРО_ТАВСИЯ
Исмалоқ – дармондориларга бой ва даромадли экин Исмалоқ дармондориларга бой, қишдан сўнг организмга қувват берадиган ўсимлик саналади. Ҳозир эса уни экишнинг айни вақти. Бугун “тоқсонбости” усулида исмалоқ эккан томорқачи эрта кўкламда нафақат витаминга бой маҳсулот истеъмол қилиши, балки ундан баракали даромад ҳам топиши мумкин. Қуйида уни етиштириш ҳақида Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан тайёрланган тавсияни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Исмалоқ бир йиллик ўсимлик бўлиб, илдиз бўғзидан 8–10 та баргдан иборат тупбарг ва ўцимон тик поя чиқаради. Исмалоқнинг республикада фақат битта – Нафис нави Давлат реестрига киритилган. Исмалоқ ўсимлиги совуққа чидамли сабзавотлар қаторига кириб, уруғи 3°К ҳароратда кўкариб чиқади. Яш ўсимликлари 6–8°К гача совуққа бардош беради. Ҳароратнинг юқори бўлиши ва ҳаво намлигининг пасайиб кетиши ўсимликка салбий таъсир қилади, барглари майда бўлиб қолади. Исмалоқ ҳосили ниҳоллар пайдо бўлганидан 25–40 кундан сўнг йиғиб олинади. Республика ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда исмалоқни тоқсонбости усулида: жанубий вилоятларда 1–30 декабр оралиғида, марказий вилоятларда 15 - ноябрдан – 15 декабргача, шимолий вилоятларда эса 1- ноябрдан 1- декабргача экиш тавсия этилади. Исмалоқ сабзавот сеялкалари билан қўш қаторлаб, ленталар ораси 50–60 см ва қаторлар орасини 15–20 см қилиб, гектарига 15–20 кг уруғ 2–3 см чуқурликка экилади. Исмалоқ уруғи сепилгандан сўнг майдон суғорилмайди. Барча агротехник тадбирлар баҳорда бошланади. Ўсув даврида парвариш қилиш ишлари экинни суғориш, қатор орасини юмшатиш ва бегона ўтларни ўташдан иборат бўлиб, озиқ-овқатга ишлатиладиган исмалоқ ягона қилинмайди. Исмалоқ 5–6 та барг чиқаргандан бошлаб кесилиб ёки юлиниб, ҳосили бир неча марта йиғиб олинади. Гулпоя чиқарилганда ҳосил терилмайди. Исмалоқнинг ҳосилдорлиги гектарига ўртача 120–150 ц/га ташкил этади. WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок | Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.