Агро_тавсия

Кузда дарахтда қолган мевалар — боғ учун хавф!
Кўпчилик “қишда ўзи тўкилади” деб ўйлайди, аммо дарахтда қолган мевалар — касаллик ва ҳашаротлар учун қишлаб олиш жойи ҳисобланади.
Совуқ тушгач, улар чирийди, кейинги йил шохларда замбуруғ ва зараркунандалар тарқалишига сабаб бўлади.
Шу сабабли ноябр ойида боғни тозаланг:
– Дарахтда қолган мева ва баргларни олиб ташланг.
– Тупроқни юмшатинг.
– Тўпланган меваларни компостга солиш мумкин.
Бу оддий иш, лекин бутун боғни соғлом сақлайди!
Ушбу тавсия академик М.Мирзаев номидаги Боғдорчилик узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан тақдим этилди.
WЕБ | Телеграм | Инстаграм | Факебоок
| ЁуТубе