Агро_тавсия

Айсберг карами – бозори чаққон ва даромадли экин
Айсберг карами сўнгги йилларда истеъмол бозоридан мустаҳкам ўрнин эгалламоқда. У уй бекалари салат тайёрлашда энг кўп ишлатадиган маҳсулотлардан бирига айланди, десак янглишмаймиз. Ресторан ва бозорларда ҳам унга талаб юқори, нархи ҳам яхши. Шунинг учун айсберг карамини етиштириш деҳқон учун бозори чаққон ва даромадли экин ҳисобланади.
Ҳозир эса уни такрорий экин сифатида экишнинг энг қулай вақти
Экиш учун мос ерлар
Эртаги картошка, сабзи, бодринг, ош лавлаги ва ғалладан бўшаган майдонлар.
Тавсия этилган навлар
Конкорд Ф1, Лагунас Ф1, Саула Ф1, Фиорет, Мадрид Ф1, Робинсон Ф1, Крупнокочанний, Русский размер.
Экиш муддатлари
Жанубий вилоятларда: 1–5 сентябр
Марказий вилоятларда: 10–15 август
Шимолий минтақаларда: 1–5 август
Кўчат далага ўтказилганда 6–7 та ҳақиқий барг бўлиши лозим.
Экиш схемаси
70×20 см, 70×30 см ёки 40+15+15×30 см (ўсимлик ўсувига қараб).
20–30 см чуқурликда ҳайдалади ва чизелланади.
Парвариш ишлари
Экишдан 2–3 кун ўтгач, унмаган жойларда қайта кўчатланади.
Кўчат тутгандан сўнг эгат оралари култивация қилинади.
Биринчи ялпи ишлов – кўчатдан 15–20 кун ўтгач: қатор ораларини юмшатиш, маъданли ўғит бериш ва суғориш.
Иккинчи ялпи ишлов – биринчи суғоришдан 20–25 кун ўтгач.
Ўғит меъёри (га учун)
Бўз тупроқларда: 240 кг азот, 160 кг фосфор, 100 кг калий.
Ўтлоқи-ботқоқ тупроқларда: 200 кг азот, 160 кг фосфор, 120 кг калий.
Суғориш
Бўз тупроқларда: 7–8 марта
Сизот суви баланд ерларда: 5–7 марта
Суғориш меъёри: 500–550 м³/га
Ҳосилдорлиги гектарига ўртача 23–25 тонна.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе