Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

Агро_тавсия

Агро_тавсия
Август пиёзини экиш мавсуми бошланди! Юқори ҳосил олиш учун пиёзни ўз вақтида экиш, тўғри суғориш ва ўғитлаш муҳимдир. Экиш муддатлари: Шимолий ҳудудлар — 15-августгача Марказий вилоятлар — 10-сентабргача Жанубий вилоятлар — 20-сентабргача Тавсия этиладиган навлар: Оқ дур, Сумбула, Баҳорой, Хамал, Сибир, Алдоба ва шу муддатда етиладиган бошқа навлар. Экиш схемалари: 3 қаторли, лентасимон: (50+20)×8 см, (50+10+10)×8/3 см, (40+15+15)×8/3 см Ёки сочма усулида Уруғ сарфи: 1 гектарга 12–15 кг. Парвариш бўйича тавсиялар: Янги гўнг солманг — бегона ўт кўпайиб кетади. Кузги ёғингарчилик бошлангунича мунтазам суғоринг. Ҳосил йиғимидан 30 кун олдин суғоришни тўхтатинг. Азот, фосфор ва калий ўғитларини меъёрида ва босқичма-босқич беринг. Ҳозир экилган август пиёзининг ўсув даври 120–140 кун бўлиб, баҳорда сифатли ҳосил беради. Ушбу тавсияни дўстларингизга улашинг! Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.