Агро_тавсия

ЯСМИҚ ЕТИШТИРИШ УЧУН ТАВСИЯЛАР
Ясмиқ – 5-50 см баландликдаги бир йиллик ўсимлик. Унинг пояси ингичка 4 қиррали асосан тик, баъзида эса ётиб ўсувчи, майда тукли, қизғиш рангли ва илдизи кам шохланувчи ўқ илдиздан иборат. Барглари мураккаб, қўш қанотли, пасткиси 2-3, юқорисидаги 4-8 жуфтли. Баргчалари овал шаклда.Ясмиқ ўз-ўзидан чангланувчи ўсимлик, лекин табиий шароитда дурагайлари ҳам учраб туради. Бу ҳолатни асосан қурғоқчилик даврларида кузатиш мумкин. Ясмиқнинг турли шакл ва навларида ўсиш даври 60 кундан 110 кунгача ўзгаради.
Ясмиқ иссиқсевар, унинг уруғи 3-4°С ҳароратда ўса бошлайди. Ўсимлик униб чиққандан гуллаш давригача намликка зарур. Ўсимлик гуллашидан уруғларнинг пишиб етилишигача бўлган даврда эса қурғоқчиликка бардошли бўлиб, намликка талаб камаяди. Кузги ясмиқни картошка, маккажўхори, қанд лавлагидан кейин экиш яхши самара беради.
Дуккакли ўсимликлар экилган майдонларга экиш тавсия қилинмайди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ясмиқнинг 3 нави етиштирилади. Миллий марказ тизимидаги Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институтида ясмиқнинг "Дармон" ва "Сарбон", Лалмикор деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида эса "Олтин дон" навлари яратилиб, давлат рейстига киритилган. Ушбу навлар Республиканинг барча ҳудудларида экиш учун тавсия этилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе