АГРО_ТАВСИЯ

ЎЗБЕКИСТОНДА ЛИМОН: НАВЛАРИ, ЕТИШТИРИШ ШАРОИТЛАРИ, СОҒЛИҚ УЧУН ФОЙДАСИ
Биласизми, “лимон” сўзининг келиб чиқиши хитой тилига оид бўлиб, таржимада “оналар учун фойда” деган маънони англатади. Лимоннинг фойдаси ҳақида кўпчилик билади, бирорта ҳам шамоллаш усиз даволанмайди, лимон тиббиёт ва косметологияда кенг қўлланилади. У қаерда ва қандай етиштирилади, Ўзбекистонда лимоннинг қандай навлари бор ва бу ситрус мевани етиштиришда нималарга эътибор бериш керак? Шулар ва лимон ҳақидаги яна кўплаб маълумотлар билан материалимизда танишинг.
Сўнгги пайтларда лимон бутун Марказий Осиё бўйлаб иссиқхоналарда фаол равишда етиштириб келинмоқда. У, айниқса, мўл ҳосил олаётган Ўзбекистон ва Тожикистонда кенг тарқалган. Республикамизда лимончилик соҳасида бошқарув тизимини ислоҳ қилиш, шунингдек, лимон плантациялари майдонларини кенгайтириш, иқлим шароитимиз ва ташишга яроқли навларни етиштириш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмини ошириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Иссиқхоналар ва лабораториялардаги фаолият
Бугунги кунда ўзбекистонлик мутахассислар иссиқхона ва очиқ майдонда ситрус мевалар кўчатларининг янги навларини, шунингдек, тугунларини (экиш учун танланган икки йиллик кўчатлар) етиштириш, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишга алоҳида эътибор қаратишмоқда. Лабораторияларда ишлаётган олимлар, иссиқхона мутахассислари лимоннинг бошқа мамлакатларга экспорт қилиш ва ташиш учун яроқли навларини яратмоқда.
Академик М.Мирзаев, номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида республикада лимончилик тармоғини янада ривожлантириш, илмий изланишлар кўламини кенгайтириш, етакчи ва замонавий ресурстежовчи технологиялардан фойдаланиш асосида юқори сифатли саноат ва экспортбоп ситрус мевалари етиштириш йўлга қўйилган.
⌛Академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти олимлари маҳаллий навларнинг морфологик хусусиятларини ўрганиб, серҳосил ва экспортбоп навларни жорий этишди. Уларнинг фикрича, лимоннинг икки серҳосил “Меер” ва “Ўзбекистон” навларини иссиқхоналар ва хандақларда етиштириш тавсия этилади. Бу навлар эрта ҳосил беради. Шуни таъкидлаш керакки, “Меер” нави Грузиянинг иқлим шароитига ҳам мослаштирилган.
Ўзбекистон ситрус меваларини экспорт қилиш ҳисобига дунёнинг етакчи давлатлари орасида ўз мавқеини мустаҳкамлай олади. Шу мақсадда институт, лаборатория ва иссиқхоналар мутахассислари маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини ошириш, замонавий навларни сақлаш, совутиш, тозалаш ва қадоқлаш ишларини давом эттиришмоқда.
Ўзбекистонда лимон навлари “Меер” нави – лимон ва апелсиннинг табиий гибриди. Бу навнинг лимонлари бўйи паст дарахтда ўсади. Барглари чўзинчоқ, чизиқларида кичик “қанотлари” бор. Ҳосил иккинчи ёки учинчи йилдан бошлаб йиғиб олинади, мевалар октябр ойида пайдо бўлади. Бу навнинг лимонлари турли шаклларда бўлади: чўзинчоқ-силлиқ, думалоқ ёки нок шаклида, ўрта ва катта, массаси 80-100 грга этади, қобиғи нозик, силлиқ, тўқ сариқ, ўзига хос ифорга эга. Эти майин, сершира, оз миқдорда уруғлари бор: ҳар бир мевасида 6-10 донадан. Мева қисқа муддат сақланади, аммо бу лимонлар ҳар йили жуда кўп ҳосил беради.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе