АГРО_ТАВСИЯ

ИССИҚХОНАДА БОДРИНГ ЕТИШТИРИШ
Бодрингни иссиқхонада йилнинг исталган фаслида етиштириш мумкин. Айниқса, ишнинг кўзини биладиган миришкор учун бу куз, қиш ва эрта баҳорда яхши бизнес саналади. Бодринг гуллагандан кейин 15-16 суткада, жуда қулай шароитларда эса ундан ҳам аввалроқ яъни 12-14 суткада меваси истеъмолга тайёр бўлади. Узоқ давом этадиган булутли кунларда бу муддат 18-20 суткага узайиши мумкин. Эртанги бодринг ҳосили бир дона бодринг оғирлиги 220-250 гр га етганда терилади.
Узун мевали навлари катта мева тугади. Аммо 1-2 ой давомида ўртача вазни 300-350 гр дан кўп бўлмаганда терилади. Бу шаклланаётган бошқа ҳосилнинг ривожланиши тўхтаб қолишининг олдини олади. Майда, кўп ҳосил берувчи дурагайлар ва навлар тез-тез териб олишни талаб қилади. Бундай навлар ҳосили ўз вақтида териб олиниши керак. Ҳатто теримнинг озгина ушланиб қолиши ҳам эртанги ва умумий ҳосилга салбий таъсир етади. Чунки тугунча ва ёш меваларнинг ўсишини тўхтатиб қўяди.
Агар бодринг ҳосили йириклашиб, уруғлаб кеца маҳсулотнинг сифати ёмонлашади ва озиқ моддаларнинг беҳуда сарфланишига олиб келади. Шу боис иссиқхонада теримнинг узоқ вақт чўзилиши яхши емас, чунки баҳор фаслининг сўнгги кунларида бу вақтда очиқ тупроқда ўстириладиган бодринглар тўлиқ ҳосил бера бошлайди. Иссиқхонадаги бодринг ўсимликлари эса анча чарчаб, ҳосилдорлиги камайиб, майдалаша бошлайди. Шундай ҳолларда эскирган палаклар юлиб ташланиб, кузги экишларга қадар иссиқхона тупроғига дам берилади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе