АГРО_ТАВСИЯ

РУККОЛАНИ ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛДА ЕТИШТИРИШ
Руккола бир йиллик ўсимлик бўлиб, у майда қиррали узун барглардан иборат. Республикада рукколанинг хориждан келтириладиган "Грация" ва "Покер" дурагайлари экиш учун тавсия этилади.
Ушбу экин совуққа чидамли ўсимлик. Баргларининг ўсиши ва ривожланиши учун қулай ҳаво ҳарорати кундузи 15-20° ва кечаси 12-15° бўлиши керак. У 5°С паст ҳароратда ҳам ривожланади.
Республика ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда рукколани тўқсонбости усулида:
жанубий вилоятларда 1-30 декабрда,
марказий вилоятларда 15-ноябр – 15-декабр,
шимолий вилоятларда 1-30 ноябр кунлари оралиғида экиш тавсия қилинади.
Руккола уруғи 15-20 см чуқур олинган полларга ёки лентасимон усулида 2-3 қатор қилиб экилади. Бунда ленталар ораси 45-60 см, лентадаги қаторлар ораси 15 см қилинади. Бир гектар ерга 4-5 кг уруғ сарфланади.
Руккола ўсимлигини парваришлашга – ўташ, қатор ораларини юмшатиш, суғориш ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари киради. Майсалар баҳорда униб чиққандан 10-12 кун ўтгач биринчи марта,
2-3 ҳафта ўтгач иккинчи охирги марта ягана қилинади. Бунда руккола тупларининг орасида 8-10 см масофа қолдирилади.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе