АГРО_ТАВСИЯ

КАШНИЧ ВА ПЕТРУШКАНИ ТЎҚСОНБОСТИ УСУЛДА ЕТИШТИРИШ
Республика ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда кашнични тўқсонбости усулида:
жанубий вилоятларда 1-30 декабрда,
марказий вилоятларда 15-ноябр – 15-декабр,
шимолий вилоятларда 1-30 ноябр кунлари экишни тавсия қилинади.
"Орзу" ва "Янтар" сингари совуққа чидамли навлари экиш учун тавсия этилади.
Пол қилиб сепилганда гектарига 8-10 кг уруғ сарфланади. Уруғ экилгандан сўнг, устидан чириган гўнг сепилади.
Уруғи униб чиқиши учун 5-6°, кўкариб ҳосил яратиши учун эса 15-16° ҳарорат керак. Кашнич ўсув бошида секин ўсади, кейин тез ривожланади.
Тўқсонбости усулда экилган кашничнинг ўсув даври бўлиб, ҳосил етилиш даври агарда плёнка билан қопланган бўлса – март ойида ёки очиқ майдонда етиштирилган бўлса – апрел ойига тўғри келади.
Асосий парвариши 1-2 марта ўташ, қалин жойларини бир оз яганалаш ва вақтида суғоришдан иборат. Яхши парваришланганда гектаридан 12-15 тоннагача ҳосил олиш мумкин.
Петрушканинг "Нилуфар", "Сахарная" ва "Новас" навлари совуққа чидамли икки йиллик ўсимлик ҳисобланади. Унинг уруғини ўсиши учун 5-6°, кўкариб ҳосил яратиши учун 15-16° ҳарорат керак. Петрушка ҳам ўсув бошида секин ўсади, кейин тез ривожланади.
Тўқсонбости усулда экилган петрушканнинг ўсув даври 55-60 кун бўлиб, ҳосил етилиш даври агарда плёнка билан қопланган бўлса – март ойида ёки очиқ майдонда етиштирилган бўлса – апрел ойига тўғри келади.
Республика ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитини инобатга олган ҳолда петрушкани тўқсонбости усулида:
жанубий вилоятларда 1-30 декабрда, марказий вилоятларда 15-ноябр – 15-декабр,
шимолий вилоятларда 1-ноябр– 1-декабр кунлари оралиғида экиш тавсия қилинади.
Пол қилиб сепилганда гектарига 3-4 кг уруғ сарфланади. Уруғ экилгандан сўнг, устидан чириган гўнг сепилади.
Асосий парвариши 1-2 марта ўташ, қалин жойларини бир оз яганалаш ва вақтида суғоришдан иборат. Яхши парваришланганда гектаридан 10-12 тоннагача ҳосил олиш мумкин.
Бизнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларимиз!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |Ёутубе