Агро_тавсия

Кечки сабзини ундириб олиш учун зарур тавсия
Сабзи экинини ўстиришда тупроқнинг тўйинган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 70- 75% бўлиши керак.
Кечки сабзи ёзнинг энг иссиқ пайтида, яъни июн ойининг охири ва июлнинг бошларида сепилади, уларнинг илдизмева ҳосил қилиш даври кузги салқин кунларга тўғри келади. Шунинг учун кечки сабзи уруғи сепилгандан сўнг 2-3 кунгача марзанинг тепаси қорайгунча сув қўйилади.
⏩Орадан 2-3 кун ўтказиб, яна уруғ суви берилади. Бунда тупроқ намини ҳисобга олиб, суғориш муддатини бир суткадан ошириб бўлмайди. Уруғ суви майсалар қийғос кўкаргунча берилади. Сабзи уч-тўрт марта суғорилганда майсалар ёппасига кўринади. Шундан кейин сентабр ойигача ҳар 7-8 ва ундан кейинги даврда эса ҳар 10-12 кунда суғориб туриш лозим. Сабзи экинлари мазкур тартибда суғорилиб борилса, сизот суви чуқур жойлашган ерларда мавсумда 11-12, сизот суви юза участкаларда 6-8 марта суғорилади.
Сабзи экинини етиштиришда мавсумий суғориш меъёрлари ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларига қараб 6200 - 10900 м³/га оралиғида бўлади.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе