Сайт синов режимида ишламоқда: материаллар ва таржималар ҳали тўлдирилмоқда.
Шрифт:
Ранг:
Маҳсулотлар
Сайт харитаси Кириш
Gerb

агро_тавсия

агро_тавсия
МЕВАЛИ ДАРАХТЛАР РИВОЖИДА ҚУЁШ НУРИНИНГ АҲАМИЯТИ Қуёш нури фотосинтезнинг асосий омили ҳисобланади. У ўсимлик аъзоларининг ўсиши ва ҳосил бўлишига ёрдам беради. Баргларнинг транспирациясига, ўсувчи аъзоларининг йўналишига таъсир кўрсатади. Сийраклаштирилган шох-шаббанинг қалин шох-шабба баргларига нисбатан ёруғлик кўп тушади. Ёруғлик етишмаганда гулкуртаклар шаклланмайди, баргли новдалар юқорига қараб тез ўсади, чўзилади ва ингичкалашади. ⌛ Узоқ вақт ёруғлик етишмаганда эса, барг пластинкалари майда ва рангсиз бўлади. Бундай новдаларда куртаклар кеч ёзилади, кўпинча тўла ривожланмайди ва гулкуртаклар нуқсон билан гуллайди. Мевалар ҳажми кичиклашади. Дарахт ичкарисидаги мевалар ўзига хос рангга эга бўлмайди. Пастки шохлар ўсувчи шохчалардан маҳрум бўлади ва тез қуриб қолади. Дарахт ўсган сари катта барг қоплами ҳосил бўлади, ёруғлик дарахтнинг кейинги ўсиши ва ривожланишини чегараловчи омил бўлиб қолади. Четки ёруғлик дарахт ичкарисидаги ёруғликдан 5–15 марта юқори ва самаралироқдир Муҳаммаджон Исмоилов Академик М. Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Андижон илмий-тажриба стансияси илмий ходими. Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг! WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе

Манбани Telegramда очиш

Хатони маъмуриятга юбориш
Раҳмат! Хабарингиз юборилди.