Агро_тавсия

ЎЗБЕКИСТОНДАГИ МАВЖУД ПАЙВАНДТАГЛАР ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?
Қадрли кузатувчилар, август ойида пайванд қилиш тадбирлари амалга оширилади. Тажрибали боғбонлар ушбу жараённи сифатли ўтказиш учун йил давомида тайёргарлик кўриб боради. Аввало, сифатли кўчат етиштириш учун сифатли пайвандтаг зарур. Хўш, Ўзбекистонда қандай турдаги пайвандтаглар мавжуд, улар қандай усуллар билан тайёрланади? Бу ҳақда айрим маълумотларни тақдим қиламиз.
Пайвандтаглар тўрт хил усулда кўпайтирилади:
мевани пишиб етилган уруғлари, ёнғоқ ҳамда данакларини махсус қумлар ёки биогумисга кўмиб ундириб олиш йўли билан кўпайтирилади;
куртаклари пишиб етилган яшил қаламчаларининг ўрта қисмидан кесиб олиниб, фиторегуляторлар билан ишлов бериб, ундриб олиш йўли билан пайвандтаглар тайёрланади;
асосий танадан узилмаган ҳолатида навдаларни тупроққа кўмиш орқали илдиз оттириб пайвандтаглар тайёрланади;
ўсимликларни апекал меристемаларидан фойдаланган ҳолда стирел шароитида сунъий озиқа муҳитларида клонли микрокўпайтириш орқали пайвандтаглар етиштирилади.
⏩Данак мевали пайвандтаглар:
ГФ 677 – шафтоли-бодом гибрид кучли илдизпоя ҳисобланади. Оҳак, юқори пҲ ва унумсиз тупроқларга жуда чидамли. Шафтоли деплантацияси содир бўлган ҳудудларда қайта экиш учун тавсия этилиши мумкин. У илдиз нематодаларига сезгир бўлганлиги сабабли, ер ости сувлари даражаси юқори бўлган оғир тупроқларда ва сабзавотлар интенсив ўсадиган далаларда тавсия этилмайди. Бу шафтоли, бодом ва нектарин навлари, шунингдек, баъзи олхўри навлари учун идеал илдизпоядир. ГФ 677 да пайванд қилинган мевали дарахтлар янада сифатли ҳосил беради.
ГхН5 – илдизи оҳакли ва жуда оғир тупроққа мослашиши мумкин. Темир хлорозига чидамли. Шафтоли деплантацияси содир бўлган ҳудудлар учун тавсия этилади. Бу мева ҳосилдорлиги ва сифатига яхши таъсир қилади.
Крймск 5 – гилос пайвандтаги пайвандланган дарахтларнинг бўйи ўртача 2,5-3 м бўлади. Новдалари ўртача қалинликда, туксиз. Илдиз тизими бақуватлиги туфайли, оғир, зич тупроқларга чидамли. Қаҳратон совуқларга чидамли (-12°К).
Крймск 86 – ушбу пайвандтаг ҳам гилос пайвандтаги бўлиб, пайвандланган дарахтларнинг бўйи ўртача 2,5-3 м бўлади. Новдалари ўртача қалинликда, туксиз. Илдиз тизими бақувватлиги туфайли илдиз бачкилар бермайди, оғир тупроқларда ҳам яхши ўсади ва -12°К ҳароратда ҳам нобуд бўлмайди.
КАП- 6 п – гилос пайвандтаги пайвандланган дарахтларнинг бўйи ўртача 1,5-2 м бўлади. Новдалари ўртача қалинликда, туксиз. Илдиз тизими бақувватлиги туфайли, оғир, зич тупроқларда ҳам тез ривожланади.
Фортуна пайвандтаги данак мевали ўсимликлар учун универсал пайвандтаглар ҳисобланиб, илдиз тизими бақувватлиги туфайли, оғир, зич тупроқларга чидамли. Қаҳратон совуқларга бардошли (-12°К).
Гизела 6 – ҳосилдорлиги юқори, оғир тупроқлар учун жуда мос келади. Дарахт тузилиши очиқ шарсимон шаклда, тез ривожланади ва ўсади.
Мираблан 29 К – ушбу пайвандтаг дарахтни кучли шакллантирадиган пайвандтаг бўлиб, тупроқнинг ҳар хил шароитиларига мослаша олади. Зич экиш учун яроқли, пайванд қилинган навларда ижобий ҳосилдорликни шакллантиради. Нематода ва касалликларга чидамли.
Махма -14 – пайвандтаги серҳосил ва намлиги юқори тупроқларга яхши ривожланади.
Бест 1 – ушбу пайвандтаг ўрик пайвандтаги бўлиб, пайвандланган дарахтларнинг бўйи ўртача 2,5-3 м бўлади. Илдиз тизими бақувватлиги туфайли, оғир, зич тупроқларга чидамли. Пайванд қилинган ўрик навларини ҳосилдорлиги юқори бўлади.
ДАВОМИ БОР...
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе