АГРО_ТАВСИЯ

#Бизнинг_навлар
Ўрик – юракка қувват, даромадга барака берадиган мева
Шу кунларда серқуёш диёримиздаги боғларда мевалар бирин-кетин пиша бошлади. Айниқса, ўриклар ғарқ пишди. Таъкидлаш керакки, бу йил ўрик ҳосили мўл бўлди. Деҳқон таъбири билан айтганда, ўрикнинг йили келди.
Кези келганда айтиб ўтиш керак. Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан ўрикнинг 26 та маҳаллий нави яратилган. Қуйида юртимизда кенг тарқалган ўрик навларининг айримларининг таснифига тўхталамиз.
Ўрикнинг “Гулистон” нави. Ушбу нав Академик Маҳмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтида яратилган. 1993-йилдан Самарқанд, Наманган ва Хоразм вилоятлари бўйича Давлат реестрига киритилган.
Нав эртапишар, меваси июннинг биринчи ўн кунлигида пишади. Дарахтнинг бўйи ўртача 3,8 м, шох-шаббасини диаметри 3,2 м.
Мевасини ўртача вазни 22-25 г, ранги сариқ бўлиб, данагидан яхши ажралади. Мазаси нордон-ширин, ўзига хос ҳиди бор. Мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси 4,4 балл.
Ўрикнинг “Исфарак” нави эса 1959-йилдан Андижон, Қашқадарё, Тошкент, Фарғона вилоятлари бўйича Давлат реестрига киритилган.
Нав эртапишар, меваси июннинг иккинчи ўн кунлигида пишади. Дарахтнинг бўйи ўртача, шох-шаббаси сербарг, еттинчи йили хосилга киради.
Меваси думалоқ, ранги сариқ-зарғалдоқ, сал пуштиси бор, мевасини ўртача вазни 38 г.
Эти оч зарғалдоқ, жуда зич, мазаси нордон-ширин, хушбўй. Мевасининиг пишган вақтидаги таъм баҳоси 5,0 балл.
“Субхони” нави ҳам халқимиз томонидан севиб истеъмол қилинади. Ушбу нав 1959-йилдан Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилояти бўйича Давлат реестрига киритилган.
Нав эрта пишар, меваси июннинг биринчи ўн кунлигида пишади. Меваси кенг тухумсимон, ранги яшил тусли оч зарғалдоқ оч пушти ғубори бор. Меваси йирик ўртача вазни 32 г. Эти тўқ сариқ, ўртача сершира, мазаси нордон-ширин. Мевасининг пишган вақтидаги таъм баҳоси 4,5 балл.
Миллий марказнинг расмий саҳифаларига обуна бўлинг!
WЕБ| Телеграм| Инстаграм | Факебоок |▶ Ёутубе